locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мармуш учун уч клуб курашга қўшилди

Мармуш 2025 йилнинг январида "Манчестер Сити" футболчисига айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мармуш учун уч клуб курашга қўшилди
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити" форварди Омар Мармуш қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Чиғатой Челик хабар берди.

Манбага кўра, мисрлик ҳужумчига учта даъвогар бор: "Галатасарой", "Астон Вилла" ва "Тоттенхэм".

Футболчининг ўзи эса Англияда қолишни истамоқда. У "Манчестер Сити"ни фақат ижара асосида тарк этиш ҳақида ўйламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мармуш 2025 йилнинг январида "Манчестер Сити" футболчисига айланди. Бу мавсумда у барча мусобақаларда 15 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатма муаллифига айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг