locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мармуш – «Тоттенҳэм» футболчиси (Романо)

Томонлар дастлабки ижара шартномаси бўйича келишиб олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мармуш – «Тоттенҳэм» футболчиси (Романо)
ФОТО: Getty images

«Тоттенҳэм» клуби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, томонлар дастлабки ижара шартномаси бўйича келишиб олган. Битимда футболчини сотиб олиш банди мавжуд бўлиб, муайян шартлар бажарилган тақдирда ушбу банд мажбурий харидга айланади. Трансфернинг умумий қиймати 50 миллион фунтни ташкил этиши мумкин.

Маълумот учун, 27 ёшли Мармуш 2025 йил январида «Айнтрахт»дан «Манчестер Сити»га кўчиб ўтган. Мисрлик ҳужумчи Манчестер клубида ҳужум чизиғининг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг