Мармуш «Сити»дан кетиши мумкин
Унга «Астон Вилла» жамоаси қизиқмоқда.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш ёзги трансфер вақтида жамоасини алмаштириши мумкин.
Football Insider нашри хабар беришича, мисрлик форвард жамоадаги ҳолатидан мамнун эмас. Шу сабабли у агенти билан янги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Унга «Астон Вилла» жамоаси қизиқмоқда. «Тоттенхэм» АПЛда қолиш вазифасини уддасидан чиқса, Мармушга таклиф юборади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2025 йилнинг январида Германия клубидан «шаҳарликлар» сафига келиб қўшилганди.
Мармуш ушбу мавсумда барча турнирларда 30 та ўйинда иштирок этиб, олтита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист