Марлен Чобанов «Эрбил» футболчисига айланди
Ҳимоячи янги жамоасида 14-рақамда ўйнайди.
ФОТО: Getty images
Ироқ чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг сони яна биттага ошди.
“Пахтакор” клуби тарбияланувчиси Марлен Чобанов “Эрбил” клуби билан келишувга эришди. Футболчи Ироққа етиб борди ва шартнома имзолади.
Чобанов бунга қадар Тожикистоннинг "Истиқлол" клубида тўп суриб келаётганди. Янги жамоаси у 14-рақам остида ҳаракат қилади.
Шундай қилиб, “Эрбил” сафида ўйнайдиган ўзбекистонлик чарм тўп” усталари сони иккита етди. Ҳужумчи Шерзод Темиров бу клуб сафида тўпурар ҳисобланади.
Шунингдек, Бахтиёржон Қосимов ҳам “Амонат Бағдад” сафида ўйнаяпти.
Розикжон Султонмуродов
Журналист