locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маркос Сенеси Аргентина терма жамоасига чақирилди

Футболчи ҳозирга қадар миллий жамоа сафида учта ўйинда майдонга тушди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

«Тоттенҳем» ҳимоячиси Маркос Сенеси Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасига киритилди. Бу ҳақда миллий терма жамоа матбуот хизмати маълум қилди.

29 ёшли футболчи терма жамоада жароҳат олган «Марсел» ҳимоячиси Леонардо Балердини алмаштиради.

Сенеси Аргентина миллий терма жамоаси сафида шу вақтгача учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушган.

Якунланган мавсумда ҳимоячи «Борнмут» шарафини ҳимоя қилган эди. У барча мусобақаларда 39 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5 та голли узатмани ёздириб қўйган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг айни пайтдаги трансфер қиймати 25 миллион евронни ташкил этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг