locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Марко Верратти \"Ал-Дуҳайл\" футболчисига айланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Марко Верратти "Ал-Дуҳайл" футболчисига айланди
Фото: Getty Images

Италиялик ярим ҳимоячи Марко Верратти Қатарнинг "Ал-Дуҳайл" клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

32 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзоланган, бироқ унинг муддати ҳали ошкор қилинмаган.

Верратти бунга қадар Қатарнинг бошқа бир клуби – "Ал-Араби" жамоасида ўйнаган. Бу клуб сафида икки йил тўп сурди. Шартномаси якунига етганидан сўнг “Ал-Дуҳайл” аъзосига айланди.

Верратти Қатар чемпионатининг жорий мавсумида 16 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг