locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маркиньос: «Ижобий кайфиятни сақлаб қолишимиз керак»

"ПСЖ" дербида ютқазиб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маркиньос: «Ижобий кайфиятни сақлаб қолишимиз керак»
ФОТО: Getty images

Маркиньос «ПСЖ»нинг Франция чемпионати 34-турида «Париж»га қарши ўйиндаги (1:2) мағлубиятига изоҳ берди.

«Биз ўз даражамизда ўйнай олмадик, айниқса жонбозлик борасида. Бу, айниқса, биринчи бўлимда сезилди — деярли ҳеч қандай хавфли вазият ярата олмадик. Бироқ ижобий кайфиятни сақлаб қолишимиз керак, чунки энг муҳими ҳали олдинда — бу Чемпионлар лигаси финали.

Шу билан бирга, биз рақобатбардош жамоамиз ва доимо ғалаба қозонишни истаймиз, айниқса бу дерби ўйини эди. Рақиб жуда яхши жамоа, уларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин. Аммо айни пайтда ҳар икки жамоа мавсумнинг турли босқичларида турибди», — деди Маркиньос L'Équipe нашрига.

Маълумот учун, «ПСЖ» мавсумни 34 ўйинда 76 очко тўплаб, Лига 1 жадвалида биринчи ўринда якунлади. «Париж» эса 44 очко билан 11-поғонадан жой олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг