locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маркиньос Франция фуқаролигини олмоқчи

Бразилиялик ҳимоячи ҳозирда «ПСЖ» сафида тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маркиньос Франция фуқаролигини олмоқчи
ФОТО: Getty Images

«ПСЖ» ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Маркиньос Франция фуқаролигини олиш истагини билдирди.

«Биз бу борада иш олиб боряпмиз, турмуш ўртоғим аллақачон ҳужжат топширган. Мен ҳам шу масала устида ишлаяпман. Бу Франция ва Париж менга берган ҳамда ҳаётимга олиб кирган барча нарсаларни рамзий тарзда ифодалаш усули ҳисобланади. Охир-оқибат француз фуқароси бўлиш мен учун катта шараф бўларди. Мен Бразилияда 18 йил яшаганман, Францияда эса аллақачон 13 йилдан бери истиқомат қиламан. Шу боис менинг катта бир қисмим Париж билан боғлиқ бўлиши ажабланарли эмас. Фарзандларим шу ерда туғилган, турмуш ўртоғим ҳам бу ерда, мен келганимдан бери ёнимда. Нега энди Парижда яшашни давом эттирмаслик керак?

Аммо бунинг учун кўп нарсани ўйлаб кўриш лозим: яна неча йил бу ерда тўп сураман ва фаолиятимни якунлагач ҳам шу ерда қоламанми», — дея Маркиньоснинг сўзларини келтиради L’Équipe.

Жорий мавсумда ҳимоячи клуб сафида барча мусобақаларда 11 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг