locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Марказлашган ВАР тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди

Бу Суперлига 22-тури доирасидаги “Сурхон” — “Машъал” учрашуви бош ҳакамига бевосита ёрдам кўрсатди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Марказлашган ВАР тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди
Фото: UzFHM

Миллий футбол марказида жойлашган ВАР марказида илк бор масофадан туриб ишлаш тизими синовдан ўтказилди.

Унда ВАР ва АВАР ҳакамлари инструктурлар билан биргаликда Тошкентдан туриб, Сурхандарёда бўлиб ўтган Суперлига 22-тури доирасидаги “Сурхон” — “Машъал” учрашуви бош ҳакамига бевосита ёрдам кўрсатди.

Бу тажриба орқали марказлашган ВАР тизими реал вақт режимида синаб кўрилди ва ўйиндаги баҳсли вазиятлар Тошкентдаги марказдан туриб бошқарилди.

Мазкур синов келгусида Ўзбекистон футболида замонавий технологияларни янада самарали қўллаш йўлида муҳим қадам бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг