Марк Кукурелья «Реал Мадрид» футболчисига айланди — Романо
Мадридликлар трансфер учун 55+5 миллион евро тўлайди.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелья Мадриднинг «Реал» клуби билан келишувга имзо чекди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Испания клуби ушбу футболчи учун «Челси»га 55 миллион евро тўлайди, шунингдек, шартномада яна 5 миллион евро бонуслар кўринишида кўзда тутилган.
Кукурелья фаолияти давомида «Эспаньол» ва «Барселона» жамоаларида ўйнаган. Профессионал даражада ҳимоячи, шунингдек, «Эйбар», «Хетафе» ҳамда «Брайтон» клублари сафида ҳам тўп сурган. Футболчи Испания терма жамоаси билан биргаликда 2024 йилда Европа чемпионлигини қўлга киритган эди.
Якунланган клуб мавсумида Кукурелья барча турнирларда жами 50 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.