locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Марк Гехи фаолиятини «Ман Сити»да давом эттириши мумкин

«Шаҳарликлар» ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Марк Гехи фаолиятини «Ман Сити»да давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Кристал Пэлас» клуби марказий ҳимоячиси Марк Гехи фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «шаҳарликлар» раҳбарияти 25 ёшли Англия миллий жамоаси футболчисини мудофаа чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

«Ливерпул»га ёзги трансфер амалга ошмай қолгач, Гехи Лондон клуби билан 2026 йил 30 июнгача амал қиладиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилган. Футболчи жамоасини ўзгартиришга тайёр, «Сити» эса унинг вазиятини анчадан бери кузатиб келмоқда.

«Манчестер Сити»да ҳимоя чизиғини жиддий янгилаш режалаштирилган. Шу сабабли Гехи узоқ муддатли лойиҳа учун мос вариант сифатида баҳоланмоқда. Ўз навбатида, «Кристал Пэлас» раҳбарияти футболчининг бепул кетиб қолишининг олдини олиш мақсадида уни қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб юбориш вариантини ҳам истисно этмаяпти. Зеро, футболчига бир нечта топ-клублар қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда Марк Гехи барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлган. Transfermarkt портали ҳимоячининг бозор қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг