locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Марио Гётце «Айнтрахт» билан шартномасини узайтиради — манба

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Яримҳимоячи Марио Гётце яқин вақт ичида Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби билан амалдаги келишувини узайтиради. Бу ҳақда инсайдер ва журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчи клуб билан 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги меҳнат шартномаси шартларини келишиб олган. Томонлар барча масалалар бўйича оғзаки келишувга эришишган, келгуси кунларда эса шартнома имзолангани ҳақида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Марио Гётце клуб сафида барча турнирлар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнигача давом этиши белгиланган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг