locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маҳрез – ЖЧ тарихида 35 ёшдан кейин голли узатма берган 2-африкалик футболчи

Маълумотни Actu Foot тарқатди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маҳрез – ЖЧ тарихида 35 ёшдан кейин голли узатма берган 2-африкалик футболчи
ФОТО: Getty images

Жазоир терма жамоаси ҳужумчиси Риёд Маҳрез 35 ёш 4 ойлигида жаҳон чемпионатлари тарихида голли узатма берган энг ёши катта африкалик футболчилар орасида иккинчи ўринга кўтарилди.

Бу борадаги рекорд ҳалигача Камерун терма жамоаси афсонавий ҳужумчиси Роже Миллага тегишли. У 1990 йил 1 июль куни Англияга қарши ўйинда 38 ёш 1 ойлигида голли пас берганди. Маълумотни Actu Foot тарқатди.

Маҳрез Иорданияга қарши ўйинда голли узатма амалга оширди. 23 июнь куни бўлиб ўтган учрашув Алжирнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Икки турдан сўнг Жазоир J гуруҳида 3 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 28 июнь куни Aвстрияга қарши ўтказади — бу гуруҳ босқичининг 3-тур баҳси бўлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг