locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маресканинг «Челси»дан кетиши сабаби маълум бўлди

Қайд этилишича, бу қарорни мутахассиснинг ўзи қабул қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Энцо Мареска клубни тарк этиш қарорини АПЛнинг 19-тури доирасида «Борнмут»га қарши (2:2) ўйинидан сўнг ўзи қабул қилган. Бу ҳақда Give me Sport нашри инсайдери Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб ичидаги кескинлик анча вақтдан бери йиғилиб келаётган эди. Бунга Мареска ва клуб раҳбарияти ўртасидаги ўйин масалаларига оид келишмовчиликлар сабаб бўлган.

Хусусан, мураббий раҳбариятнинг асосий таркибни танлаш ва ўйин давомида алмаштиришларга аралашувидан норози бўлган. Энцо бу каби қарорлар фақат мураббийлар штаби ваколатида бўлиши кераклигини қатъий таъкидлаган.

Шунингдек, Мареска «Челси»даги муваффақиятсизликлар сабабини янада чуқурроқ муаммолар — клуб эгалари ёндашуви ва жамоа ривожи бўйича умумий стратегияда деб ҳисоблаган. Бироқ клуб раҳбарияти танланган йўлдан воз кечишни режалаштирмаяпти.

Ҳозирда «Челси» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 5-ўринни, Чемпионлар лигаси умумий рейтингда эса 13-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг