locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска: «Палмер ҳар куни ўзини турлича ҳис қилмоқда»

«Челси» бош мураббийи жамоа етакчисининг жароҳати ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска жамоа етакчиларидан бири Коул Палмернинг жароҳати билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.

«Гап чов соҳасидаги муаммо ҳақида кетмоқда. Умид қиламанки, бу бутун мавсум давомида бизни қийналмайди, аммо ҳозирча кузатишда давом этамиз. Ба’зи кунлари у ўзини яхши ҳис қилади, баъзида эса ёмон. Масалан, “Лидс”га қарши ўйиндан кейинги куни аҳволи жуда оғир эди ва атиги ярим соат ўйнади. “Борнмут” билан учрашувдан сўнг эса ўзини яхши ҳис қилди ва бир соат майдонда бўлди. Бу ҳолатнинг аниқ мантиғи йўқ — у ҳар куни ўзини турлича ҳис қилмоқда», — деди Мареска BBC нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда Коул Палмер «Челси» сафида барча мусобақаларда 6 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.

Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2033 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, Палмернинг ҳозирги бозор қиймати 120 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг