locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска: “Одамлар мени Гвардиола билан тезда таққослай бошлайди”

Италиялик мутахассиснинг фикрича, бундай таққослашлар мавсумнинг дастлабки ўн учрашувиданоқ бошланиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” бош мураббийи Энсо Мареска янги жамоасидаги фаолияти давомида уни собиқ мураббий Пеп Гвардиола билан таққослашлари муқаррар эканини тан олди. Италиялик мутахассиснинг фикрича, бундай таққослашлар мавсумнинг дастлабки ўн учрашувиданоқ бошланиши мумкин.

Мареска бу ҳолат унга босим қилмаслигини таъкидлади. У Гвардиолани сўнгги 20 йилнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблашини ва унинг “Манчестер Сити”даги мероси жуда катта эканини айтди.

Энсо Мареска жорий ёзда “Манчестер Сити” бош мураббийи этиб тайинланди. У клубни сўнгги ўн йил давомида бошқарган Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллади.

Мареска бошчилигидаги “Манчестер Сити” илк расмий учрашувини 16-август куни “Арсенал”га қарши Англия Суперкубоги баҳсида ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг