Мареска «Манчестер Сити»га қўйилган 115 та айблов ҳақида фикр билдирди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска клубга нисбатан Англия Премьер-лигаси ва УЕФА молиявий қоидаларини бузганлик бўйича қўйилган 115 та айблов юзасидан ўз муносабатини билдирди.
«Айта оладиган ягона нарсам шуки, уч йил аввал биз учта совринни қўлга киритган мавсумда ҳам мен шу ерда эдим ва ўшанда ҳам худди шу гаплар айтилганди. Уч йил ўтди, аммо ҳеч нарса ўзгармади — ҳалигача ҳеч қандай қарор чиқарилгани йўқ. Шахсан менда ҳеч қандай хавотир йўқ», — деди Мареска.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити»га қўйилган айбловлар 2009–2018 йиллар оралиғидаги даврни қамраб олади.
«Шаҳарликлар» эса ўзларига нисбатан билдирилган барча айбловларни рад этган ва ўз айбсизлигини исботловчи далилларга эга эканини таъкидлаб келмоқда.