locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска «Манчестер Сити»да иш бошлашга яқин

Италиялик мутахассис жамоа раҳбарияти билан музокара ўтказмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мареска «Манчестер Сити»да иш бошлашга яқин
ФОТО: Getty images

Италиялик мураббий Энцо Мареска “Манчестер Сити”да Пеп Гвардиоланинг эҳтимолий вориси сифатида қаралмоқда.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, Мареска “Сити” билан 2028 йилгача амал қиладиган шартнома бўйича принципиал келишувга эришган. Шунингдек, битимни 2029 йилгача узайтириш опцияси ҳам мавжуд.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” раҳбарияти собиқ “Челси” мураббийини Гвардиоланинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда — агар испаниялик мутахассис клубни тарк этишга қарор қилса.

Айни пайтда якуний қарор Гвардиоланинг ўзига боғлиқ. Мареска эса вазият ривожини сабр билан кутишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиоланинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси келаси мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг