locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска «Манчестер Сити» билан шартнома имзолайди. «Челси» билан можаро ҳал қилинди — Ди Марцио

Томонлар уч йиллик шартнома имзо чекишади.
Мареска «Манчестер Сити» билан шартнома имзолайди. «Челси» билан можаро ҳал қилинди — Ди Марцио
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити» Энцо Марескани клуб бош мураббийи этиб тайинлайди ва мутахассис билан уч йиллик шартнома имзолайди, деб хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг расмий сайтида.

Яқин соатларда мутахассис клуб билан келишув тузиш учун Манчестерга йўл олади. «Манчестер Сити» ва «Челси» можарони ҳал қилиш бўйича келишувга эришди, товон пули миқдори эса 20 млн еврони ташкил этади.

Аввалроқ «Челси» Марескани шартнома шартларини бузганликда айбдор деб ҳисоблаётгани ҳақида хабар берилганди, чунки мутахассис Лондон клуби мураббийи бўла туриб, рақобатчилар билан музокаралар олиб борган.

«Челси»да мутахассиснинг кетиши мавсумга салбий таъсир қилганига ишончлари комил — якунда жамоа Премьер-лигада 10-ўринни эгаллади ва еврокубокларга чиқа олмади.

Италиялик мутахассис «Челси»ни 2024 йилнинг июнидан 2026 йилнинг январигача бошқарган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг