locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска «Ман Сити»да Гвардиоланинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод бўлиб турибди — манба

«Шаҳарликлар» мавсум охирида Пеп билан хайрлашиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиялик мутахассис Энсо Мареска «Манчестер Сити» бош мураббийлиги учун асосий номзод бўлиб турибди. «Шаҳарликлар» жорий мавсум якунида Пеп Гвардиоланинг эҳтимолий кетишига тайёргарлик кўришмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, айни дамда Мареска ва «Манчестер Сити» ўртасида ижобий музокаралар олиб борилмоқда. Мураббий билан келишувга эришишдаги потенциал қийинчилик шундаки, унинг ҳали ҳам «Челси» олдида шартнома мажбуриятлари сақланиб қолган бўлиши мумкин.

Мареска 2022 йилдан 2023 йилга қадар «Манчестер Сити»да Гвардиоланинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган. Италиялик мутахассис январь ойида «Челси»ни тарк этган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг