Мареска «Ман Сити» устозига айланиши мумкин
Италиялик мутахассис илгари "Сити"да ишлаган.
ФОТО: Getty images
“Челси” бош мураббийи Энцо Мареска “Манчестер Сити” бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, италиялик мутахассис Пеп Гвардиола кетган тақдирда “шаҳарликлар”нинг асосий номзодларидан бири ҳисобланади.
Қолаверса, Мареска “Сити” учун бегона эмас. У илгари жамоанинг ёшларида ишлаган, Гвардиола мураббийлар штабида ҳам фаолият юритган.
Шунингдек, Энцонинг “кўклар” раҳбарияти билан келишмовчилиги борлиги ҳам айтилмоқда.
Унинг “Челси” билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Гвардиоланинг битими эса 2027 йилнинг ўрталарида ниҳоясига етади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист