locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска: \"Финалда ғалаба қозониш учун охиригача ҳаракат қиламиз\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мареска: "Финалда ғалаба қозониш учун охиригача ҳаракат қиламиз"
Фото: Getty Images

“Челси” бош мураббийи Энсо Мареска “ПСЖ”га қарши клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал учрашувидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кўпчилик “ПСЖ”ни мақташмоқда. Европа ва дунёнинг энг яхши жамоаси дейишяпти. Мен ҳам бу фикрларга қўшиламан. Улар Францияда, Чемпионлар лигасида ва шу мусобақада буни исботлашмоқда.

Биз уларни жуда ҳурмат қиламиз ва уларнинг ўйинларини томоша қилишдан роҳатланаман. Шунга қарамай, биз финалда ғалаба қозониш учун охиригача курашамиз. Албатта, қийин бўлади.

Рақиб тўпни ўзларида ушлаб туришни яхши кўради. Биз ҳам шуни амалга оширишга ҳаракат қиламиз”, - дея Маресканинг сўзларидан келтиради ФИФА расмий сайти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг