Мареска Энсо Фернандес билан шахсан учрашмоқчи
Ҳозирча “Манчестер Сити” томонидан футболчи учун расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ ва трансфер миш-миш даражасида қолмоқда.
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска “Челси” ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес билан шахсан учрашишни режалаштирмоқда. Diario AS маълумотига кўра, аргентиналик футболчи ҳануз “шаҳарликлар”нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.
Манбага кўра, “Манчестер Сити” белгиланган муддат ичида Фернандес учун расмий таклиф юбормаганига қарамай, футболчига бўлган қизиқишини сақлаб турибди. Мареска эса аввал “Челси”да бирга ишлаган ярим ҳимоячи билан яқин вақт ичида шахсан учрашиб, эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилмоқчи.
Қайд этилишича, Родри, Теяни Рейндэрс ва Савионинг эҳтимолий сотилиши “Манчестер Сити”га Фернандес трансфери учун молиявий имкониятлар яратиши мумкин. Агар келишув амалга ошса, аргентиналик футболчи Родрининг ўрнини тўғридан-тўғри эгаллаши кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун, Энсо Фернандес Мареска билан аввал “Челси”да бирга ишлаган. Ҳозирча “Манчестер Сити” томонидан футболчи учун расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ ва трансфер миш-миш даражасида қолмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист