Мареска Дисаси ҳақида гапирди
Футболчи жамоанинг иккинчи жамоаси машғулотларида иштирок этмоқда.
ФОТО: Getty images
"Челси" ҳимоячиси Аксел Дисаси бу мавсумда ҳали асосий жамоада майдонга тушмади. Клуб бош мураббийи Энсо Мареска 27 ёшли футболчининг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Мен Дисаси ва Стерлинг "Челси" футболчилари эканлигини кўп бора айтганман. Аксел иккинчи жамоага, ёш футболчиларга ёрдам беради. Халқаро танаффусда Аксел асосий жамоа билан машғулотларда қатнашди. Ҳозир у иккинчи жамоага ёрдам бермоқда.
"У "Челси" футболчиси ва иккинчи жамоада", деди Мареска жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Маълумот учун, “Челси” айни дамда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист