locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска: «Биринчи совринимизни қўлга киритиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз»

«Манчестер Сити» устози «Арсенал»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мареска: «Биринчи совринимизни қўлга киритиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз»
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Англия Суперкубоги учун «Арсенал»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен учун шахсан бу — соврин. Финалда соврин учун курашилаётган бўлсангиз, ғалаба қозонишга интиласиз. Майдонга ўртоқлик учрашувидагидек чиқилмайди. Биз биринчи совринимизни қўлга киритиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

«Арсенал» сўнгги бир неча йил давомида доимо юқори ўринлар ва совринлар учун асосий даъвогарлар қаторида бўлиб келди. Бу — ажойиб жамоа. Уларни Микель Артета каби юқори даражадаги мураббий бошқармоқда. Ўтган мавсумда ҳам улар АПЛда ғолиб бўлишди.

Аммо биз — «Манчестер Сити»миз. Биз ҳам доимо энг юқори поғонада бўлишни истаймиз», — деди Мареска.

Англия Суперкубоги доирасидаги «Манчестер Сити» — «Арсенал» учрашуви 16 август, якшанба куни бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг