Мареска: «Баҳсни ўзимиз истагандек бошлай олмадик»
Фото: Getty Images
“Челси” бош мураббийи Энцо Мареска АПЛ 2-туридан ўрин олган “Вест Хэм”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўйин жуда ҳам таъсирли бўлди. Тўғриси, баҳсни ўзимиз истагандек бошлай олмадик. Палмернинг жароҳати, тезкор гол ўтказиб юборишимиз режамизда йўқ эди.
Палмер сўнгги 4-5 кун давомида ўйинга 100 фоиз тайёр эмас эди. У машғулотлардан чарчаган эди. Биз таваккал қилмасликка қарор қилдик.
Эстевао жуда ҳам ёш ва ажойиб ўйинчи. Лекин у ҳали жамоага мослашиши керак чунки ўтказиб юборган голимиз унинг майдон марказидаги хатоси ортидан келиб чиқди”, - деди италиялик мутахассис.
Розикжон Султонмуродов
Журналист