locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска АҚШдаги об-ҳаводан нолиди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мареска АҚШдаги об-ҳаводан нолиди
Фото: Getty Images

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида Туниснинг "Эсперанс" клубига қарши ўйинга тайёргарлик жараёнида иссиқ шароитлардан нолиди.

"Об-ҳаво туфайли машғулот ўтказиш деярли имконсиз. Ҳозир биз фақат ўйин учун энергия тежашга ҳаракат қиламиз. Эрталабки машғулот жуда ва жуда қисқа бўлди. У фақат эртанги ўйинга бағишланди. Биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - деди Мареска.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин 25 июль тонггида соат 06:00да бошланади. Иқлимшуносларнинг фикрича, ўйин вақтида ҳарорат иссиқ бўлиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг