Мареска – АПЛда ой мураббийи
Ўтган ойда "Челси" Премьер-лигада 4та ўйин ўтказди.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигасида ноябрь ойининг энг яхши мураббийи аниқланди. Совринни "Челси" устози Энцо Мареска қўлга киритди.
Ўтган ойда "Челси" Премьер-лигада 4та ўйин ўтказди. Уларда Мареска жамоаси бир дуранг билан учта ғалабага эришди.
Жамоанинг бу даврдаги натижаларини қуйида келтирамиз: "Тоттенхэм" - "Челси" 0:1; "Челси" - "Вулверхэмптон" 3:0; "Бёрнли" - "Челси" 0:2 ва "Челси" - "Арсенал" 1:1.
Айни пайтда "Челси" Премьер-лига турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Мареска жамоаси кейинги ўйинни 13 декабрь куни ўз майдонида "Эвертон"га қарши ўтказади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист