Мареска аллақачон «Ман Сити»да мавсумолди тайёргарлик режаларини тузишга киришди
«Челси» билан муваффақиятли мавсумни ўтказган Энсо Мареска расман эълон қилинишигачаёқ «Манчестер Сити»да трансфер сиёсати ва мавсумолди тайёргарлик режаларини тузишга киришган. Италиялик мутахассис клубда Пеп Гвардиолани алмаштиради, деб хабар бермоқда The Athletic.
Манбага кўра, Мареска янги мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича клуб спорт директори Уго Виана билан аллақачон фаол ҳамкорликни бошлаган. Мутахассис «шаҳарликлар» бош мураббийлигини қабул қилиб олиш арафасида келажак стратегияларини ишлаб чиқмоқда.
Мареска «Челси»даги ягона тўлиқ мавсумида УЕФА Конференциялар Лигаси ва 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, шунингдек, жамоани Чемпионлар Лигасига олиб чиқди. Италиялик мураббий учун «Сити» бегона эмас — у 2022/2023 йилги мавсумда айнан Пеп Гвардиоланинг штабда фаолият юритган эди.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола бошчилигида «Манчестер Сити» 20 та соврин ютди (жумладан, жорий мавсумдаги Англия Кубоги ва Лига Кубоги). Инсайдерлар маълум қилишича, Пепнинг «Сити»даги сўнгги ўйини шу якшанба, 24 май куни Премьер-лиганинг сўнгги тури доирасида «Этихад»да «Астон Вилла»га қарши бўлиб ўтади.