locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Марадонанинг ўғли Ламин Ямал ҳақида: \"У Мессининг вориси, лекин ҳали унинг даражасидан анча йироқ\"

Марадона Жуниор испаниялик юлдуз ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Афcонавий Диего Марадонанинг ўғли Диего кичик "Барселона" вингери Ламин Ямални Лионель Мессининг вориси деб атади, бироқ 19 ёшли испаниялик футболчи ҳали аргентиналик юлдузнинг даражасига етмаганини таъкидлади.

"Ламин — Мессининг вориси. Гап чемпион ва келажаги олдиндан белгиланиб қўйилган футболчи ҳақида кетмоқда. Бир ярим йил олдин мен унинг ўйинларини деярли ҳар якшанба томоша қилардим — у бошқа сайёралик. 19 ёшида худди профессионал даражада камида 10 йилдан бери ўйнаётгандек таассурот қолдиради. Бироқ унинг Мессидан ўтиб кета олишига унчалик ишонмайман. Келинг, Месси бу эстафетани бошқаларга топширгунига қадар ҳали кўп йиллар ўтишига умид қиламиз", — дея Марадона кичикнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo нашри.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 19-июль куни ЖЧ-2026 финалида Аргентина ва Испания терма жамоалари бош соврин учун кураш олиб боришади. Ямал мазкур турнирда 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Месси эса 7 та ўйинда 8 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг