Марадона Сафаров Тожикистон клубига ўтди
У жамоасини ўзгартирди.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Марадона Сафаров фаолиятини Тожикистоннинг "Истаравшан" жамоасида давом эттиради.
Sports24.uz хабар беришича, 32 ёшли футболчи 2026 йилнинг охиригача тожикистонликлар сафида тўп суради. Бунга қадар Сафаров Қирғизистоннинг ОшМУ сардори бўлган. Ўтган мавсумда клубнинг энг яхши ассистенти бўлган (25 та ўйинда еттита ассист билан).
Шунингдек, жамоага ФарДУ ҳимоячиси Амирбек Файзиев ҳам жамоага қўшилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист