Марадона мухлислари собиқ футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Диего Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокор Леопольдо Лукега ҳужум қилишди. Бу ҳақда TN нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, мухлислар суд биноси олдида Лукенинг бошига байроқ билан урган.
Қайд этилишича, суд 192 нафар гувоҳни тинглаши, тиббий кўрик ва хулосалар, аудиёёзувлар ва шифокорларнинг ёзишмаларини ўрганиши керак бўлади.
Аввалроқ етти нафар шифокор ва ҳамшира Диего Марадона ўлимига алоқадорликда айбланиб судга олиб келинганди. Шифокорлар 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрь санасида Тигредаги уйида миёкард инфарктидан вафот этганди.