locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэль Угарте ЖЧ-2026даги оғир жароҳатдан сўнг операция қилинди

Эндиликда 25 ёшли футболчи реабилитация жараёнини бошлайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” ва Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте ЖЧ-2026 давомида олган оғир тизза жароҳатидан сўнг муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда инглиз клуби расмий баёнот берди.

Угарте жароҳатни Уругвайнинг Испанияга қарши гуруҳ босқичи учрашувида олган. Футболчи майдонни замбилда тарк этган ва кейинги текширувлар унинг тизза боғламлари жиддий шикастланганини кўрсатган.

Клуб маълумотига кўра, операция муваффақиятли ўтган ва эндиликда 25 ёшли футболчи реабилитация жараёнини бошлайди. Дастлабки тахминларга кўра, Угарте 8–9 ой давомида майдонга туша олмайди ва 2026/27-йилги мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юбораши мумкин.

Маълумот учун, Угарте 2024-йилдан буён “Манчестер Юнайтед” сафида тўп сурмоқда. Жароҳат туфайли клубнинг ёзги режаларига ҳам ўзгартиш киритилиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг