locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэль Нойер ЖЧда кетма-кет тўққизинчи ўйинида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди

Немис посбони тарихий антирекорд қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Жаҳон чемпионатларида кетма-кет тўққизинчи учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди.

Squawka маълумотига кўра, бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги сўнгги 72 йил ичидаги энг узоқ давом этган серия ҳисобланади. Нойер мундиалдаги кетма-кет тўққизта ўйинда гол ўтказган илк дарвозабон сифатида антирекорд қайд этди.

Маълумот учун, Мануэль Нойер Германия терма жамоаси сафида 2010-йилдан буён бешта Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. У 2014-йилда Германия билан жаҳон чемпионига айланган ҳамда мундиаллар тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг