locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэл Нойер ЖЧ тарихидаги топ-5 футболчилар қаторига кирди

Тажрибали голкипер ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер Жаҳон чемпионатлари тарихидаги муҳим натижага эришди.

Тажрибали голкипер ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Ушбу учрашув Нойер учун мундиаллардаги 23-ўйин бўлди.

Шу тариқа, у Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар топ-5лигига кирди ва бу борада Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдини билан тенглашди.

Мундиаллар тарихида ундан кўпроқ ўйин ўтказган футболчилар — Лионель Месси, Криштиану Роналду, Лотар Маттеус ва Мирослав Клозе ҳисобланади.

Бу натижа Нойернинг нафақат Германия футболи, балки бутун Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг барқарор ва тажрибали футболчилардан бири эканини яна бир бор тасдиқлади.

Маълумот учун, Германия — Парагвай учрашуви ЖЧ-2026 1/16 финали доирасида АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги “Gillette Stadium”да бўлиб ўтмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг