locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэль Нойер ЖЧ тарихидаги антирекордни такрорлади

Нойер мундиалларда кетма-кет 10 та учрашувда дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Жаҳон чемпионатлари тарихидаги нохуш натижани такрорлади.

ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга қарши ўйинда гол ўтказиб юборган Нойер мундиалларда кетма-кет 10 та учрашувда дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.

Бу Жаҳон чемпионатлари тарихида дарвозабонлар орасидаги антирекорд ҳисобланади. Аввал бундай натижа мексикалик Антонио Карбахал томонидан қайд этилган эди.

Шу тариқа, Нойер бир томондан ЖЧ тарихидаги энг тажрибали футболчилардан бири сифатида рекордлар қаторига кириб бораётган бўлса, бошқа томондан дарвозабонлар учун ёқимсиз статистикада ҳам биринчи ўринни бўлишиб турибди.

Маълумот учун, Нойер аввалроқ Жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар топ-5лигига ҳам кирган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг