locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэл Нойер ЖЧ-2026дан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди

Немислар илк турда Кюрасаони йирик ҳисобда мағлуб этди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер 2026-йилги Жаҳон чемпионати якунланганидан кейин халқаро фаолиятига нуқта қўйишини расман маълум қилди.

«Бу менинг Германия термаси сафидаги сўнгги турнирим бўлади. Икки йилдан кейин ўтказиладиган Европа чемпионатида ўйнаш ниятим йўқ. Ҳозирча хайрлашув ёки эҳтимолий сўнгги учрашув ҳақида ўйламасдан, ҳар бир ўйиндан завқ олишни истайман», — дея таъкидлади Нойер Германия терма жамоасининг матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Бундестим гуруҳ босқичи 2-турида 20-июн куни Кот-д'Ивуар билан, 3-турда эса 25-июн куни Эквадор терма жамоасига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026 баҳслари 11-июндан 19-июлга қадар учта мамлакат — АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтмоқда. Амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг