locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэль Нойер жароҳат сабаб Финландияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Германиялик посбон болдир мушагида оғриқ сезган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн дарвозабон Мануэль Нойер болдир мушагидаги жароҳат туфайли Финландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга туша олмаслигини маълум қилди. Мазкур баҳс якшанба, 31 май куни бўлиб ўтади.

«Биз мураббийлар штаби билан биргаликда унинг ҳозирча ўйнамаслиги борасида қарор қабул қилдик. Воқеалар ривожини тезлаштиришдан ҳеч қандай маъно йўқ. Жароҳат сабабли ортиқча хавотирга йўл қўймай, вазиятни барқарор ушлаб туришни истаймиз. Ушбу қарор ҳақида футболчининг ўзига ҳам маълум қилдик ва у буни тўлиқ қўллаб-қувватлади», — деди Нагельсманн.

Якунланаётган мавсумда Мануэль Нойер клуб миқёсида барча турнирлар доирасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, уларнинг 11 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг