locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэль Нойер Жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди

Германиялик посбон мундиаллардаги 21-ўйинида майдонга тушди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Германия миллий терма жамоаси посбони Мануэль Нойер ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Кот-д'Ивуар терма жамоасига қарши учрашувда дарвозабонлар учун мундиаллардаги ўйинлар сони бўйича тарихий рекордни қайд этди. Канаданинг Торонто шаҳридаги «Би-Эм-О Филд» ўйингоҳида бўлиб ўтаётган ушбу баҳсни парагвайлик бош ҳакам Хуан Габриэль Бенитес бошқариб бормоқда.

Нойер германияликларнинг мазкур ўйин учун танланган асосий таркибидан жой олди. Бу учрашув тажрибали дарвозабон учун Жаҳон чемпионатидаги 21-ўйинга айланди ва у ушбу кўрсаткич бўйича Франция терма жамоасининг собиқ посбони Уго Льорисни (20 та ўйин) ортида қолдириб, яккаму-якка пешқадамга айланди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати Шимолий Америка қитъасининг уч мамлакати — АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида 11 июндан 19 июлга қадар давом этади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Улар 2022 йили Қатарда ўтган мундиал финалида Франция билан дуранг ўйнаб (3:3), пенальтилар сериясида (4:2) ғалаба қозонган эдилар.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг