locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэл Нойер Жаҳон чемпионатида майдонга тушган Германия терма жамоаси тарихидаги энг ёши катта футболчига айланди

Дарвозабон ҳозирда 40 ёшга тўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Кюрасаога қарши учрашувда майдонга тушди. Шу тариқа, у немислар тарихида Европа ва Жаҳон чемпионатларида иштирок этган энг ёши катта футболчи сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Opta Sport хабар бермоқда.

Кюрасаога қарши баҳс куни Нойер 40 ёш-у 79 кунлик эди. Бунгача йирик турнирларда «бундестим» сафида майдонга тушган энг ёши катта футболчи Лотар Маттеус ҳисобланарди. У Евро-2000 мусобақасининг Португалияга қарши ўйинида 39 ёш-у 91 кунликлигида қатнашган эди.

Гуруҳ босқичининг 2-турида Германия терма жамоаси Кот-д'Ивуар билан (20-июн), 3-турда эса Эквадор билан (25-июн) куч синашади. Кюрасао эса 2-турда Эквадор (21-июн), учинчи турда эса Кот-д'Ивуар (25-июн) билан тўқнаш келади.

Маълумот учун, гуруҳ босқичи учрашувлари 11-июндан 27-июнгача давом этади. Жамоалар ўзаро бир даврали тизимда (ҳар бири учтадан ўйин) баҳс олиб боришади. Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши жамоа ҳамда учинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 та терма жамоа йўл олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг