Мануэл Нойер сафга қайтди ва «Реал»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин
Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойер чап болдир мушагидаги жароҳатидан сўнг тўлиқ тикланди. Германиялик посбон Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган баҳсда (7 апрел) майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашрига таяниб, Bayern & Germany хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, дарвозабон жароҳатдан сўнг илк бор Бундеслиганинг 28-тури доирасидаги «Фрайбург»га қарши ўйинда (4 апрел) майдонга тушиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, мюнхенликларнинг иккинчи дарвозабони Йонас Урбиг ҳам тез орада ўнг тиззасидаги жароҳатини даволаб бўлади ва «қаймоқранглилар» билан бўладиган учрашувга тайёр ҳолатга келади.
Жорий мавсумда Нойер клуб миқёсида барча турнирлар доирасида 29 та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 27 та гол ўтказиб юборди ва 10 та учрашувда «нул»га ўйнади (дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди).