locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэль Нойер Германиянинг ЖЧ-2026 учун кенгайтирилган таркибига киритилди — манба

40 ёшли посбон 2024 йилнинг августида миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер Германия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун кенгайтирилган таркибига киритилди. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, терма жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн 40 ёшли посбонни 55 нафар футболчидан иборат рўйхатга киритган. Нойер якуний танлов учун танлаб олинган беш нафар дарвозабондан бири бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Мануэль Нойер 2024 йил август ойида миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси «E» гуруҳида Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг