locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэль Нойер фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди

Нойернинг айтишича, у аввало янги мавсумни юқори савияда ўтказиб, жамоа билан энг катта мақсадлар учун курашишни истайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер футболчилик фаолиятини 2027-йил ёзида якунлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. 40 ёшли германлик посбон ҳозирча якуний қарор қабул қилмаганини ва келажаги борасида шошилмаслигини таъкидлади.

Нойернинг айтишича, у аввало янги мавсумни юқори савияда ўтказиб, жамоа билан энг катта мақсадлар учун курашишни истайди. Дарвозабон мавсум якунлангач, вазиятга қараб кейинги фаолияти борасида қарор қабул қилишини билдирган.

“Бавария” яқинда “РБ Лейпциг”га қарши ўртоқлик учрашувида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Нойер ушбу баҳсдан кейин жамоанинг ҳолатини ижобий баҳолаб, футболчилар мавсумолди тайёргарлигида яхши формада эканини қайд этди.

Маълумот учун, Мануэль Нойернинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2027-йил 30-июнгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг