locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэль Нойер дарвозабонлар ўртасида Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлар сони бўйича рекордни такрорлади

Немис дарвозабони ушбу кўрсаткич бўйича Уго Льорисга етиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер дунё биринчиликларида энг кўп ўйин ўтказган дарвозабонлар орасидаги рекорд натижани такрорлади. Ушбу воқеа 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Кюрасаога қарши кечган учрашувда юз берди.

Кюрасао миллий жамоасига қарши баҳс Нойер учун Жаҳон чемпионатларидаги 20-ўйинга айланди ва у бу кўрсаткич бўйича Франция терма жамоасининг собиқ посбони Уго Льорисга етиб олди.

Маълумот учун, гуруҳ босқичи учрашувлари 11-июндан 27-июнгача давом этади. Жамоалар ўзаро бир даврали тизимда (ҳар бири учтадан ўйин) майдонга тушишади. Плей-офф босқичига эса ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши терма жамоа ҳамда учинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 та жамоа йўл олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг