locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэл Нойер «Бавария» билан янги шартнома шартларини келишиб олди

Қайд этилишича, янги битим 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилиши кўзда тутилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойер жамоа билан ҳамкорликни узайтиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги Bayern & Germany саҳифаси хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 40 ёшли тажрибали посбон Мюнхен клуби билан янги меҳнат шартномаси шартларини тўлиқ келишиб олган. Янгиланган келишувга кўра, Нойер жамоанинг асосий дарвозабони мақомини сақлаб қолади, бироқ унинг ўринбосари Йонас Урбигга келгуси мавсумда кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этилади.

Ушбу келишувнинг муҳим жиҳати шундаки, Нойер Урбиг учун ўзига хос устоз вазифасини ўтайди ва мураббийлар штабига ёш дарвозабондан муносиб ворис тайёрлашда яқиндан кўмаклашади. Таъкидланишича, бундай тартиб ҳар икки посбонни ҳам тўлиқ қониқтиради. Мануэл Нойернинг янги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилиши кўзда тутилган.

Жорий мавсумдаги статистик кўрсаткичларга тўхталадиган бўлсак, Нойер «Бавария» сафида барча турнирлар доирасида 35 та учрашувда майдонга тушди. Мазкур ўйинларда у ўз дарвозасидан 38 та гол олиб чиқди ва 11 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг