Мануэль Нойер «Бавария» билан янги шартнома имзолади
У клуб билан 13 марта Германия чемпиони бўлган.
ФОТО: Getty images
Германиянинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер клуб билан янги шартнома тузди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«40 ёшли афсонавий футболчи шартномасини 2027 йилга қадар узайтирмоқда. Тўлиқ келишувга эришилди. Моши камайтирилди — ҳозирги кунда солиқлар ҳисобга олинмаган ҳолда йиллик маоши 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Имзолаш, имконият бўлса, мавсумнинг сўнгги уй ўйини – «Кёльн»га қарши турда бўлиб ўтади. «Бавария» эълон қилишга тайёрланмоқда», — деб ёзди Плеттенберг.
Мануэль Нойер 2011 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У клуб билан 13 марта Германия чемпиони бўлган ва 2 марта Чемпионлар лигасида ғолибликка эришган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист