locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мануэл Локателли «Ювентус» билан шартномани узайтирди

Контракт шартларига кўра, марказий ярим ҳимоячи Италия клуби шарафини 2030 йилнинг июн ойига қадар ҳимоя қиладиган бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мануэл Локателли «Ювентус» билан шартномани узайтирди
photo: Google

«Ювентус» матбуот хизмати клуб расмий сайтида туринлик мухлислар учун қувончли хабарни бўлишди — жамоа сардори Мануэл Локателли янги меҳнат шартномасига имзо чекди.

Контракт шартларига кўра, марказий ярим ҳимоячи Италия клуби шарафини 2030 йилнинг июн ойига қадар ҳимоя қиладиган бўлди.

Локателли 2023 йилда «Сассуоло»дан «Ювентус» сафида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда 28 ёшли хавбек барча мусобақаларда 41 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Айни дамда Лучано Спаллетти бошчилигидаги жамоа А Серия турнир жадвалида 60 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг