locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ману Коне фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Якунланган мавсумда 25 ёшли Коне барча турнирларда жами 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ману Коне фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
photo: gettyimages

«Рома»нинг марказий ярим ҳимоячиси Ману Коне «Арсенал» ва «Челси» клубларининг қизиқишлар доирасига тушган. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, франциялик футболчи фаолиятини Англияда давом эттиришни хоҳламоқда ва яқинда Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтишдан бош тортган. Мадридликлар «Рома»га ушбу трансфер учун 45 миллион евро таклиф қилган эди.

Шу билан бирга, Италия клуби молиявий фейр-плей талабларини бажариш мақсадида Конени қўйиб юборишга тайёр эканлиги алоҳида таъкидланган.

Якунланган мавсумда 25 ёшли Коне барча турнирларда жами 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Коненинг «Рома» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўртасигача мўлжалланган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг