Манчини Россия клубига таклиф қилинди
Фото: Getty Images
Италиялик таниқли мутахассис Роберто Манчини “Спартак” клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Манчинининг агентлари 60 ёшли мутахассис номзодини Москва клубига таклиф қилишган.
Италиялик мураббийнинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистони терма жамоаси бўлган. У бу ердан 2024 йил октябр ойида истеъфога чиқарилган.
Аввалроқ Стивен Жеррард ҳам “Спартак” бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида кўрсатилган. Бироқ инглиз мутахассиси ушбу таклифни рад этганди.
Баҳром Бобонов
Редактор