Манчини «Ас Садд» билан шартнома бўйича келишиб олди — Романо
Манбага кўра, 12 ноябрь куни у Доҳага бориб, шартномани имзолайди.
ФОТО: Getty images
“Ас Садд” клуби бош мураббий Роберто Манчини билан келишиб олди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 12 ноябрь куни у Доҳага бориб, шартномани имзолайди.
Аввалроқ қатарликлар Манчинигача етиб борган таклифини яхшилаган ва италиялик мутахассис уни қабул қилган.
Манчини мураббий сифатида “Лацио”, “Интер”, “Манчестер Сити” ҳамда “Галатасарой”ни бошқарган. У Италия терма жамоаси билан 2020 йилги Европа чемпионатида ғалаба қозонган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист